Get Mystery Box with random crypto!

Ромитанда туманларароперинатал маркази фойдаланишга топширилди | BUXORO.UZ | Расмий канал

Ромитанда туманларароперинатал маркази фойдаланишга топширилди

Бугун, 11 октябрь куни Ромитан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли, бир вақтнинг ўзида 70 нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирида Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Аскар Бахронов, туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тиббиёт маркази врач ва хамширалари, жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар соҳа ходимларини янги туғруқ комплекси билан қутлаб, марказнинг барпо этилиши ҳудудларда оналар ва чақалоқлар саломатлигини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Марказнинг рамзий лентаси қирқилиб, меҳмонлар туғруқ комплексида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Перинатал марказни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 1 нафар неонатолог врач Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида малака ошириб қайтган бўлса, 3 нафар реаниматолог, акушер-гениколог ва неонатолог мутахассислар Хоразм вилоятида россиялик мутахассислар томонидан ўқитилди.

Ромитан туман туманлараро перинатал маркази Ромитан, Пешкў ва Бухоро туманларидан келган тиббий хизмат олишга муҳтож ҳомиладор, туғиш ёшидаги аёллар ва чақалоқларга перинатал тиббий хизмат кўрсатади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube