Get Mystery Box with random crypto!

72 ёшли агроном-менежердан ёшларга “мастер-класс” Қодир Жаббо | BUXORO.UZ | Расмий канал

72 ёшли агроном-менежердан ёшларга “мастер-класс”

Қодир Жабборовни кўрганлар у кишига 72 ёш бермайди. Сабаби, шаҳди-шижоати баланд, билагида бир йигитнинг кучи бор. Шунинг учун ўз тенгқурларидан анча ёш кўринади.

Қодир ака пенсияда бўлса-да, уйда ўтириб қолгани йўқ. Ишлайди. “BCT Cluster” пахта-тўқимачилик кластерининг энг тажрибали агроном-менежери. Бу йил Боғитуркон ҳудудидаги 74,5 гектар ерда ғўза парваришлаб, биринчи теримдаёқ гектаридан 40 центнердан ошириб ҳосил олди. Ҳали 14,5 гектарда биринчи терим якунлангани йўқ.

60 гектардаги майдондаги пахтазор иккинчи терим бўлишига қарамасдан, бамисоли чаман бўлиб очилган. Кўриб, қалбинг яйрарди, қулфи дилинг очилади. Қодир Жабборов ҳосил чўғи баландлигидан иккинчи теримда 25 центнердан “оқ олтин” йиғиштириб олиб, ўртача ҳосилдорликни 65-70 центнерга етказишга аҳд қилган.

Тажрибали пахтакор бу иши билан ёшларга “мастер-класс” ўтамоқчи.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube