Get Mystery Box with random crypto!

ХУШХАБАР! Бугун, 8 октябрь куни Ромитан туманининг 2-секторга | BUXORO.UZ | Расмий канал

ХУШХАБАР!

Бугун, 8 октябрь куни Ромитан туманининг 2-секторга қарашли 63 та илғор фермер хўжалик раҳбарлари шартномада белгиланган пахта режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажардилар.

Туман прокурори Фаррух Атоев раҳбарлигидаги 2-сектор фермерлари давлатимиз хирмонига 3 минг 773 тонна оқ олтин топшириб, режани биринчи теримни ўзидаёқ 100 фоизга бажардилар. Бундан ташқари миришкор деҳқонлар давлатга пахта топшириш режасини 120 фоизга бажаришни ўз олдиларига мақсад қилганлар.

Мазкур ҳудудда фидойилик кўрсатган барча масъуллар, жумладан сектор ва ҳудуд раҳбари, бириктирилган вакиллар ва фермер хўжалик раҳбарларига зафар муборак!

Маълумот ўрнида, 2-сектор ҳудудидаги “Козимбобо”, “Ражаббобо”, “Сафаробод 2000”, “Ҳаким Ботир Сафо”, “Алишер Жура Мехриддин”, “Ҳайдар Ота” фермер хўжаликлари 60 центнердан ҳосил олишга эришди.

Туманимизда пахта ҳосили маррасини забт этиши кутилаётган ҳудуд меҳнаткашларига ҳам куч-қувват ва шу каби ютуқларни тилаймиз!

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати