Get Mystery Box with random crypto!

Ёш маслаҳатчилар кенгаши Бухоро вилояти вакиллари Президент ма | BUXORO.UZ | Расмий канал

Ёш маслаҳатчилар кенгаши Бухоро вилояти вакиллари Президент мактабида семинар-тренинг ўтказишди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёш маслаҳатчилар кенгашининг Бухоро вилояти вакиллари Бухоро шаҳридаги Президент мактабида семинар-тренинг ташкил қилишди. Унда ёшлар ҳаётида лидерлик маҳоратини ошириш, уларда соғлом фикр ва соғлом онгни шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш, ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш, ҳуқуқий ва маданий онгини юксалтириш, фуқаролик жамияти ва демократик давлат барпо этишда ёшларнинг муносиб иштирокини таъминлаш, сардорлик, волонтёрлик, лойиҳа ва грантлар ҳақида сўз борди. Суҳбат давомида ўқувчи ва ўқитувчиларга Ёш маслаҳатчилар кенгаши ҳақида тақдимот шаклида маълумот берилди.

– Кенгашнинг асосий мақсади мамлакатда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини баҳолашда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, ўсиб келаётган ёш авлодни даҳлдорлик руҳида тарбиялаш, ўз тенгдошлари муаммолари ечимини излашда давлат идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида китобхонлик ва замонавий илм-фанни тарғиб қилиш, ёшлар ташкилотлари фаолиятига амалий кўмак беришдан иборат, - дейди вилоят вакили Рустам Раҳимбоев.

Шунингдек, кенгашнинг вазифалари, таркиби, шу вақтгача ўтказилган тадбирлар ва кейинчалик қилиниши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида айтиб ўтилди ҳамда мактаб ўқувчиларининг таклифлари, келажакдаги мақсадлари ҳақида қизиқарли суҳбат олиб борилди. Серғайрат ва шижоатли ёшлар жамоаси иштирокида ташкил этилган семинар-тренинг кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Суҳбат якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube