Get Mystery Box with random crypto!

#ҳудудлар_ҳаёти #Қоракўл_тумани Аҳолига кўрсатилаётган бирл | BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Қоракўл туманидаги «Шўррабод» ва «Мироб» маҳаллаларида янги тиббиёт пунктлари аҳолига ўз эшикларини очди. Очилишга бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Маҳаллаларда бирламчи тиббий хизматнинг аҳолига яқинлашиши, чекка қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳоли учун ушбу тиббиёт пунктлари очилиш маросими чинакам тантана, хурсандчилик бўлди. Ушбу тиббиёт масканларида 2 нафар умумий амалиёт шифокори, 13 нафар ўрта тиббий бригада ҳамшираси фаолияти кўрсатади. Эндиликда «Шўррабод” (5 минг 600 нафардан иборат) ва «Мироб” маҳалласининг «Фозилхўжа» (418 нафардан иборат) қишлоқ аҳолисининг тиббий хизмат учун 5,5 - 6 км масофа узоққа боришларига зарурат қолмади.

Маълумот учун, бугунга қадар Қоракўл туманининг 7 та энг олис маҳалалари «Дарғабоғи», «Оқолтин», «Камолот», «Қаймоқчи», «Чандиробод», «Шўррабод» ва «Фозилхўжа»да барча қулайликларга эга маҳалла тиббиёт пунктлари ўз фаолиятини бошлади. Келгусида аҳолини тиббий хизматга бўлган эҳтиёжи бўйича жойлашувлар қайта ўрганиб чиқилмоқда ва собиқ ҚВПларни тиклаш ёки контейнерлардан иборат маҳалла тиббий пинктларини ташкил қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube