Get Mystery Box with random crypto!

Бухоролик педагоглар 'Ижодкор ўқитувчи — 2022' анжуманида фаол | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоролик педагоглар "Ижодкор ўқитувчи — 2022" анжуманида фаол иштирок этишди

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ҳар йили “Ижодкор ўқитувчи” анжумани анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳам республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритиб келаётган ижодкор педагоглар ўртасида “Ижодкор ўқитувчи” анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда бухороликлар муаллимлар – Вобкент туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, психолог Суҳроб Ҳамроев ҳамда Ромитан туманидаги 23-ИДУМ ўқитувчиси
Мадина Бахшиллоевалар иштирок этишди.

Аҳамиятлиси шундаки, жорий йилда анжуманда иштирок этган ҳар бир ижодкор муаллимнинг ижодий иши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тез кунда чоп эттирилиши режалаштирилган баёзга киритилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | You Tube