Get Mystery Box with random crypto!

Расмий ахборот Жорий йилнинг 24 сентябр куни эрталаб соат 8:0 | BUXORO.UZ | Расмий канал

Расмий ахборот

Жорий йилнинг 24 сентябр куни эрталаб соат 8:00дан 8:30 гача Когон туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 24-сон оилавий поликлиникасига тумандаги 8-давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болаларнинг 5 нафарида тана ҳарорати кўтарилиши, кусиш ва ич кетиши симптомлари билан мурожаат қилинган.

Мурожаатдан сўнг, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда СЭО ва ЖСБ томонидан 23 сентябрь куни МТТга келган болалар текширувдан ўтказилди. Текширув натижасида 47 нафар болага “Ошқозон-ичак фаолиятининг функционал бузилиши” ташхиси қўйилиб, зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, шу куни СЭО ва ЖСБ ҳамда Когон туман СЭО ва ЖСБ мутахассилари ҳамкорлигида эпидемологик суриштириув ишлари олиб борилди ҳамда 23 сентябрь куни МТТда тайёрланган ва суткалик наъмуналар учун олиб қўйилган таомлардан: эрталабги нонушта (повидлоли нон, чой, олма), тушликда тайёрланган (нўхат шўрва, қиймали макарон, карамли ва бодрингли салат, чой, сутли манный бўтқаси)дан Санитария бактериологик, сан-кимёвий ва токсикологик текшириш учун олинди. Бундан ташқари, МТТдаги оқова ичимлик сувлари ва шу билан бирга, кулер сувларидан намуналар олиниб, текшириш учун санитария бактериологик ва санитария-гигиеник таҳлилхоналарга етказилди.

Шунингдек, 8-давлат мактабгача таълим ташкилотида ишловчи ходимларнинг 30 нафаридан тўсатдан ичак гуруҳига ва 26 нафаридан стафилококк ташувчанликка суртма намуналари олинди.

Бухоро вилояти Санитария-эпидемиолоик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасиниг 2022 йил 30 сентябрдаги №23/2052 сон таҳлил маълумотномасига кўра, олинган намуналар таҳлиллари натижаси шуни кўрсатадики махсулотлар таркибида заҳарли токсик элементлар ва пестицидлар нормадан юқори эмаслиги, касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлган микроорганизмлар топилмаган. Ишчи-хизматчиларда бактерия ташувчанлик аниқланмаган.

Бугунги кунда Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимидаги беморларнинг барчаси ўйига жавоб берилган. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 11 нафар бемор даволанмоқда, ҳозирги вақтда беморларни ҳолати қониқарли.

Беморларни даволаш ва эпидемиологик кузатув билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда.

Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати