Get Mystery Box with random crypto!

​​ Боғчада устозлар байрами нишонланди Бугунги кунда мамлакат | BUXORO.UZ | Расмий канал

​​ Боғчада устозлар байрами нишонланди

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимининг барча бўғинларида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, мамлакатимиз келажаги ва равнақида муҳим ўрин тутадиган мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, бу тизим жамиятнинг бирламчи ва энг муҳим бўғинидир.

Фарзандларимиз 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда оладиган барча маълумотларнинг 70 фоизини ўзлаштириши мутахассислар томонидан тасдиқланган экан, демак, таълим тарбиянинг асоси ва пойдевори бу мактабгача таълим ва тарбиядир.
Узоқ йиллар қайсидир маънода эгасиз ва қаровсиз қолган бу тизим сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли болани қараб, боқиб турадиган ташкилотдан, ҳақиқий таълим-тарбия масканига айланди.

Хусусан, Ромитан тумани “Истиқлол” МФЙ Темирхўжа қишлоғидаги собиқ гимназия мактаби 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида реконструкция қилиниб, 240 ўринли 32-давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлаган эди. Ҳозирда муассасада 8 та гуруҳда болажонлар тарбияланмоқда.

1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 2-тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Дилором Жўраева бошчилигида байрам итадбири ташкил этилди. Тадбирда байрам дастурига бағишлаб тайёрланган куй-қўшиқлар, рақс ва саҳна кўринишлари болажонлар томонидан моҳирлик билан ижро этилиб, йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube