Get Mystery Box with random crypto!

​​Танишинг: Бугунги кун қаҳрамонлари Беганчова Орзигул Умирзо | BUXORO.UZ | Расмий канал

​​Танишинг: Бугунги кун қаҳрамонлари

Беганчова Орзигул Умирзоқовна 1976 йилда Олот тумани, Миробод қишлоғида зиёли оиласида туғилган. 1998 йилдан буён ўқитувчилик касби туфайли ҳурмат-эҳтиром қозониб келмоқда. Унинг “Шахсни таркиб топтиришда ўқув-билув жараёни” номли методик қўлланмаси Бухоро ВПКҚТ ва МОИнинг тиллар кафедраси томонидан 2009 йилда вилоят миқёсида оммалаштирилган. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2012” республика кўрик-танловида фахрли 2-ўринни эгаллаган. 2013 йилда Мустақиллик байрами арафасида унинг кўп йиллик хизматлари инобатга олиниб, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

2012 йилдан буён халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашида ўзбек тили шўъба йиғилишларини ўтказиб келяпти. Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича ташкил этилган “Таянч мактаби”нинг тренер ўқитувчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. 2015-2016 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг шаҳар, вилоят ва республика босқичида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди. 2015 йилдан буён “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаларининг шаҳар ва вилоят босқичларида ҳакамлик фаолиятини олиб бормоқда. 2016-2017 ўқув йилида “Энг яхши дарс ишланмаси” танловининг республика босқичида фахрли 3-ўринни, 2017-2018 ўқув йилида эса “Энг яхши дарс ишланмаси” танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Халқ таълими вазирлигининг махсус дипломи билан тақдирланган. 2017-2018 ўқув йилида унинг ўқувчиси Камола Султонова ўзбек тили фанидан фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли 2-ўринни, яна бир ўқувчиси Севара Ҳазратова “Солиқ билимлари – болаларга” танловининг вилоят босқичида ҳикоя йўналишида фахрли 1-ўринни ва танловнинг республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаган.

2020 йилда Республика таълим маркази ҳузуридаги Педагогика ва методика йўналиши бўйича Илмий-методик кенгашнинг 1-сонли қарори билан О. Беганчованинг иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди. 2022 йилда Республика таълим маркази томонидан ўтказилган умумий ўрта таълим мактаблари учун ўқув-методик қўлланмалар танловида ғолиб бўлиб, 7-синф “Ўзбек тили” дарслиги муаллифларидан бири бўлди. 2022 йил 8 апрелда Республика таълим маркази ҳузуридаги Педагогика ва методика йўналиши бўйича Илмий-методик кенгаши томонидан иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube