Get Mystery Box with random crypto!

Фестивалда бухороликлар биринчи бўлди Бугун, 27 сентябр ку | BUXORO.UZ | Расмий канал

Фестивалда бухороликлар биринчи бўлди

Бугун, 27 сентябр куни пойтахтимизда “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” спорт фестивалининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва стритбол турлари бўйича республикамизнинг барча вилоятларидан терма жамоалар иштирок этишди.
Қувонарлиси, ушбу спорт мусобақаларида Бухоро вилояти вакиллари шахмат, шашка ва стритбол спорт турлари бўйича умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. Хусусан, вилоятимиз терма жамоаси сафида шахматда Шаҳноза Очилова, шашкада Нигина Бозорова олтин медалга эга чиққан бўлса, Альфия Реяспова, Гулноз Юсупова, Диана Мўминова, Анастасия Халикова, Нигина Тагиевалардан иборат жамоа стол теннисида стритболда тенгсиз эканлигини исботлади. Шунингдек, Манзура Саъдуллаева стол тенниси мусобақалари якунида “Энг ёши улуғ иштирокчи” номинацияси бўйича тақдирланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube