Get Mystery Box with random crypto!

#ҳудудлар_ҳаёти #Ромитан_тумани “Челонғу' МФЙ биноси давлат | BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани

“Челонғу" МФЙ биноси давлат-хусусий шериклик асосида қурилиб, фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбари “Ислоҳотларнинг натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало маҳаллада сезилади”, дея таъкидлаган эди. Маҳалла фаолиятига қаратилаётган юксак эътибор ҳам халқ розилиги йўлидаги оқил сиёсатдир.

Жорий йилнинг 29 август куни Ромитан тумани “Челонғу” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Маҳалла биносини очилиш маросимида туман ҳокими Умеджон Барноев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, маҳаллаларда истиқомат қилувчи нуронийлар, МФЙ фаоллари иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўз олган туман раҳбари У.Барноев таъкидлаганидек, ислоҳотлар натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти аввало маҳаллада сезилади. Шу маънода, маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгусидир. Шунингдек, маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, маҳалла биноси тадбиркор Амрилло Саидов кўмагида давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилди. Тадбир давомида маҳалланинг янги биносида ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун яратилган шароит ва қулайликлар билан танишдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube