Get Mystery Box with random crypto!

ЭЙ РАББИМ! СЕНДАН ҚЎРҚДИМ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал | Buxoro Namoz Vaqtlari | Бухоро намоз вақтлари

ЭЙ РАББИМ! СЕНДАН ҚЎРҚДИМ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қиладилар:
«Сизлардан аввалгилардан бир киши гуноҳ қилишда ҳаддан ошган эди. Сўнг ўғилларини тўплаб уларга:
– Мен вафот этсам, жасадимни ёқинглар. Сўнг уни денгизга ташланглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ менга қодир бўлса, биронта ҳам инсон жазоланмаган азобни берур, – деди.
У киши вафот этганида уни ўшандай қилишди. Сўнг Аллоҳ Ерга: “Олганингни қайтар!” деб буюрди. Шундай қилиб у Аллоҳнинг ҳузурида турди. Аллоҳ сўради: “Бундай қилишингга сени нима ундади?” У: “Эй Раббим! Сендан қўрқишим”, деб жавоб берди. Аллоҳ уни мағфират қилди».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Bizning kanal
@BuxoroNamozVaqtlaRRi