Get Mystery Box with random crypto!

«КИШИ САОДАТИДАН...» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам м | Buxoro Namoz Vaqtlari | Бухоро намоз вақтлари

«КИШИ САОДАТИДАН...»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).

2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).

4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).

5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).

6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти).

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@BuxoroNamozVaqtlaRRi