Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ Бухоро аҳли учун хушхабар!!! 9 ва 10-сентябрь кунлари | Buxoro Namoz Vaqtlari | Бухоро Намоз Вақтлари

​​​​ Бухоро аҳли учун хушхабар!!!

9 ва 10-сентябрь кунлари — Юрак туғма ва орттирилган нуқсонидан азият чекаётган ва бу масалада малакали ва тажрибали шифокорлардан маслахат олишни истаганлар учун Бухоро шаҳрида жойлашган "CARMEN PLUS “ тиббиёт маркази ҳамда "CSIUZ" жамоалари ҳамкорлигида бепул кўрик ва консультациялар амалга оширилади.

•Туғма юрак нуқсонлари (ДМПП, ДМЖП)
•Юрак ишемик касаллиги (ЮИК)
•Юрак қон-томирларини стентлаш
•Юрак касалликлари профилактикаси буйича маслахатлар

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда юракнинг туғма ва орттирилган нуқсонларини даволаш самарали йўлга қўйилган бўлиб, бу амалиётларни Музаффар Жўралиев бошчилигидаги малакали "CSI.UZ" интервенцион кардиологлар жамоаси бир неча йилдан буён муваффақиятли амалга ошириб келмоқдалар.

Агар сизнинг оилангизда ёки яқинларингизда юрак туғма нуқсонлари мавжуд бўлса ёки ушбу касалликлар билан курашиб келаётганлар булса унда бу улар учун жуда катта имконият!

Манзил: Бухоро “CARMEN PLUS” тиббиёт маркази. Бухоро шахар, Намазгох кучаси 110-уй.

+998 95 515-55-03

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube