Get Mystery Box with random crypto!

ЖАМОАТ НАМОЗИ Оқил, балоғат ёшига етган, озод ва қийналмай жа | Buxoro Namoz Vaqtlari | Бухоро Намоз Вақтлари

ЖАМОАТ НАМОЗИ

Оқил, балоғат ёшига етган, озод ва қийналмай жамоат ҳолида намоз ўқишга қурби етадиган эркакларга йиғилиб, жамоат билан жума намозини ўқиш фарз, ҳайит намозларни ўқиш вожиб, шунингдек, бошқа фарз намозларни ўқиш таъкидланган суннатдир. Жума намозидан бошқа фарз намозларни жамоат билан ўқиш моликийлар ва баъзи шофиъийларга кўра, таъкидланган суннатдир. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Савра, Довуд аз-Зоҳирий ва баъзи бошқа мужтаҳидларга кўра, вожибдир. Ибн Рушд, Ибн Бишр ва бир қатор шофиъийларга кўра эса, шаҳарларда фарзи кифоя, ҳар масжидда жамоат билан намоз ўқиш суннатдир.

Исломда жамоат билан намоз ўқишга катта эътибор қаратилган. Улкан савобларга эга бўлиш ва ихтилофдан кутулиш учун жамоат билан намоз ўқишни канда қилмаслик керак. Жамоат қанчалик кўп бўлса, унинг фазилати ҳам шунча кўп бўлади. Жамоат билан намоз ўқишнинг савоби ёлғиз намоз ўқишнинг савобидан йигирма етти баробар ортиқдир.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلَاةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلَاةَ الْفَذِّ بِسَبْعِ وَعِشْرِينَ دَرَجَة».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам: "Жамоат намози ёлғиз ўқилган намозга қараганда йигирма етти баробар фазилатлидир", дедилар». (Бухорий ривояти)


"Жамоат билан намоз ўқиш мусулмонлар бирдамлиги ва бир-бирига боғлиқлигига сабаб бўлади. Мусулмонлар орасида муҳаббат ва жипслик туйғуси уйғонади, билмаганлар билганлардан ибрат ва адаб олади. Жамоат билан ўқилган намозда иқтидо қилинувчига "имом" ", унинг вазифасига эса "имомат" дейилади. Имомга эргашиш, намозни унинг ўқиган намозига боғлашга "иқтидо", "иттибоъ" дейилади. Эргашганларга эса "муқтадий", "муттабиъ”, "маъмум" каби номлар берилган. Бир ўзи ёлғиз намоз ўкувчига "мунфарид" дейилади.

@BuxoroNamozVaqtlaRRi