Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН Бухоро вилояти аҳолиси ва меҳмонлари диққатиг | Buxoroliklar uz | Расмий

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

Бухоро вилояти аҳолиси ва меҳмонлари диққатига


Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 5 июл куни соат 09:00 да  вилоятдаги барча "Маданий меросларни" турли хил фавқулодда вазиятлар ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш борасида Бухоро шаҳридаги "Арк қўрғони" мисолида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Фуқаролардан мазкур ўқув машғулотлари ўтказиладиган ҳудудда ташкил этиладиган шартли ёнғин ва уни бартараф этишда жалб қилинадиган ёнғин экипажлари ҳаракати вақтида ваҳима қилмаслик, тадбирларни оммавий ахборот воситалари (интернет тармоқлари) орқали нотўғри талқин қилиб ёритмасликларини сўраб қоламиз.

➥ Қуйидаги линкни босинг ва Бухороликларга қўшилинг
https://t.me/+QhXYKY3hyiFlN2Uy