2021-11-21 15:22:16
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.
2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 1 январь ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7 фоиз)га ошиб, 4 003,8 минг нафарни ташкил қилган.
2021 йилнинг январь—октябрь ойларида 327,5 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган. Шундан, 215,1 минг нафарига ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оилага боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 62,9 минг нафарига нафақалар тайинланди.
Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоизга кўп.
Қуйидаги линкни босинг ва Бухороликларга қўшилинг
https://t.me/joinchat/GjVvDxE6PmgyNjNi
7.3K views12:22