Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ояти 'Бас, юз ўгириб кетсалар, сен, «Менга Аллоҳнинг Ўз | Buxoroliklar | Расмий хабарлар 🇺🇿

#кун_ояти

"Бас, юз ўгириб кетсалар, сен, «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унга таваккал қилдим, у улуғ аршнинг Роббисидир»,-дегин".
(Тавба сураси, 129-оят).

Тафсир: Яъни Эй Пайғамбар, агар сен динга даъват қилаётган одамлар чақириғингни қабул қилмай юз ўгириб кетсалар, сен
«Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли».
Аллоҳдан ўзганинг менга кераги йўқ. Сизларнинг ҳаммангиз, битта ҳам қолмай, юз ўгириб кетсангиз ҳам заррача зиёни йўқ, Аммо билиб қўйинглар, юз ўгириб қаёққа ҳам борасизлар?! Ахир,
«Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ»,
Шунинг учун ҳамма фақат Унгагина ибодат ва қуллик қилмоғи лозим. Сиз нима қилсангиз қилаверинг, аммо мен
«Унга таваккал қилдим»,
Чунки...
«У улуғ аршнинг Роббидир», дегин».
қолганини Аллоҳнинг Ўзи билади.

Қуйидаги линкни босинг ва бизга қўшилинг

https://t.me/joinchat/GjVvDxE6PmgyNjNi