Get Mystery Box with random crypto!

#Савол ЁНҒИННИ ЎЧИРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ МУМКИНМИ? Намоз ўқ | Buxoroliklar | Расмий хабарлар 🇺🇿

#Савол

ЁНҒИННИ ЎЧИРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ МУМКИНМИ?

Намоз ўқиб турган пайтда ёнғин чиқиб кетса, ёнғинни зудлик билан ўчириш учун намозни бузиш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқигувчини ёки бошқа шахсни жони ёки молига аниқ хатар етадиган вазиятларда шариатимиз намозни бузишга рухсат беради. Бу ҳақда "Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китобида шундай дейилган:

يباح قطع الصلاة إذا خاف ضياع شيء قيمته درهم أو أكثر

яъни: "Қиймати бир дирҳам (тақрибан 0,425 грамм тилланинг қиймати) ёки ундан кўпроқ нарса ҳалокатга учрашидан хавф қилинган пайтда намозни бузишга рухсат берилади".

Демак, саволда сўралган ҳолатда ҳам намозни бузишга рухсат берилади ва ҳолат барқарор бўлгандан кейин бузилган намозни қайта ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

Қуйидаги линкни босинг ва Бухороликларга қўшилинг

https://t.me/joinchat/GjVvDxE6PmgyNjNi