Get Mystery Box with random crypto!

Дзюдо: Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида умумжамоа ҳ | Buxoroliklar 24 | Расмий

Дзюдо: Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида умумжамоа ҳисобида Бухоро биринчи ўринни эгаллади

Дзюдо бўйича уч кун давомида пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида 2006-2007 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра Бухоро жамоаси дзюдочилари 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Самарқанд жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликка 2 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза медали билан Хоразм вилояти терма жамоаси якун ясаб берди.

➥ Бухороликларга қўшилинг
https://t.me/joinchat/Vq5xOgS3LS5K62Rv