Россия Федерацияисининг Калининград шаҳрида жойлашган балиқни | Бухоро Ишбор 🇺🇿
Россия Федерацияисининг Калининград шаҳрида жойлашган балиқни қайта ишлаш ва товуқ гўштини қайта ишлаш заводларига ишга таклиф этади:
БЎШ ИШ ЎРНИ: Оддий ишчи, қадоқловчи, юкловчи ва фаррош.
ИШ ВАҚТИ: 8 соат (тушлик ва дам олиш учун 1 соат), қўшимча соат ишлаш имконияти бор.
Бажариладиган иш: Балиқни сихлаш ва қадоқлаш, товуқ гўштини қадоқлаш, юклаш ва иш жойларини тозалаш. Иш ҳақи: - Балиқни қайта ишлаш заводида - Ишбай 1 ойда ўртача 35.000-40.000 рубль; - Товуқ гўштини қайта ишлаш заводида: Соатига 125-135 рубльдан.
ТАЛАБЛАР: - 18 - 50 ёшгача; - рус тилини мулоқот даражасида билиш шарт; - жисмонан ва руҳан соғлом бўлган эркак ва аёллар (оилавий); - судланмаган; - РФда запрет ва депорти бўлмаган. Компания томонидан ишчиларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади: БЕПУЛ- ётоқ жой; БЕПУЛ - Аэропортдан кутиб олиш ва иш жойигача олиб бориш; БЕПУЛ - ҳаёт суғуртаси; Патент ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам; 6300 рубль. - патент учун ҳисобланган ойлик солиқ иш берувчи ҳисобидан тўлаб берилади. АВИАЧИПТА Калининград шаҳригача ишчи ҳисобидан.
Танлов иш берувчи билан тўғридан-тўғри суҳбат асосида амалга оширилади. Қўшимча саволларингизга суҳбат жараёнида батафсил маълумотлар олишингиз мумкин. Авиабилет масаласи суҳбат жараёнида индивидуал тарзда иш берувчи билан келишилади.