Get Mystery Box with random crypto!

IT лидерлар учрашувига марҳамат! Жорий йилнинг 28 июнь IT л | Buxoro shahar MMTB

IT лидерлар учрашувига марҳамат!

Жорий йилнинг 28 июнь IT лидерлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда ёшлар ўзлари учун қуйидаги маълумотларга эга бўладилар:

- IT лидерларнинг дастурлаш соҳасидаги фаолияти, тажрибаси билан танишиш;
- хорижий IT-компанияларга ишга жойлашиш;
- Юқори маошли касб эгаси бўлиш;
- Қисқа муддатда юқори даромад топиш.

Бунинг учун компьютер ва инглиз тили бўйича бошланғич таълимга эга бўлишингиз кифоя.

Вилоятдаги барча умумий ўрта таълим мактаби, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ушбу учрашувга таклиф этамиз.

Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ёшларни касбга ўргатиш ва ишга жойлаштиришга қаратилган.

Учрашув вақти ва манзили: Бухоро шаҳридаги “Саҳид Зарафшон” меҳмонхонаси биноси конференция зали, соат 11:00да.

Саволлар бўлса @BukharaMitc мурожаат қилишингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube