Get Mystery Box with random crypto!

#Футбол «Бухоро» Про-лигага равона бўлди Суперлиганинг сўнги | Buxoro Fc

#Футбол

«Бухоро» Про-лигага равона бўлди

Суперлиганинг сўнги туридан жой олган ОКМК ҳамда «Бухоро» клублари ўртасидаги қарама-қаршилик мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ғалаба қозонсагина элитада ўрнини сақлаб қолшиши мумкин «Бухоро» баҳсни яхши бошлади. 14-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пеналтини Азиз Ибрагимов аниқ амалга оширди.

Биринчи бўлим сўнггида Ҳусниддин Ғофуров ўзининг кучли зарбаси билан бухороликларни ранжитди. Икинчи бўлим бошида Ғофуров ўз номига дублни расмийлаштирди. 88-дақиқада ОКМК ҳужумчиси Элгужа Григашвили учрашувга нуқта қўйди.

Шу тариқа, мавсумни турнир жадвалининг сўнгги ўрнида ўтказган «Бухоро» Про-лигага равона бўлди.