Get Mystery Box with random crypto!

Ромитанда давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг хўжалиг | Buxoro Bugun

Ромитанда давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг хўжалигининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

Маълум бўлишича, Ромитан туманида компьютер ва бошқа қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланган тадбиркор хусусий корхонанинг яна бир биноси ва фермер хўжаликларидан бирининг
молхонасини ижарага олган.

Кейин мазкур биноларга электр жиҳозлари ўрнатилиб, юқори волтли электр тармоқларига ноқонуний уланган.
Текширув давомида 9 турдаги 456 дона электр жиҳозлари ва бошқалар ашёвий далил сифатида олинган.

Текширувлар давомида кончилик хўжалигининг ноқонуний фаолияти натижасида давлатга 2 миллиард 530 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@buxoro_bugun_buxoroliklar