Get Mystery Box with random crypto!

#савол Хусусий мактабда болалар оромгоҳи хизматларига ҚҚС ва | BUXGALTER UZ | Rasmiy kanal

#савол

Хусусий мактабда болалар оромгоҳи хизматларига ҚҚС ва фойда солиғи солинадими??

#жавоб

Хусусий мактаб – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарорга асосан имтиёзлардан фойдаланади, улар 2025 йил 1 январгача узайтирилган.

Хусусий мактаб бошланғич ва ўрта таълим соҳасидаги таълим хизматлари қисмида ҚҚС бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли

Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллайди . Таълим хизматлари соҳаси ташкилотлари ҳам бундай солиқ тўловчилар жумласига киради . Таълим ташкилоти унинг таълим фаолиятидан олинган даромадлари (текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда) жами йиллик даромадининг камида 90% ини ташкил этган тақдирда, ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи деб эътироф этилади. Агар ушбу шартга риоя қилинса, мактаб ёзги болалар оромгоҳи фаолияти бўйича ҳам фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкин.

#Еслатма

Лекин мактаб – асосий фаолияти доирасида соғломлаштириш хизматлари кўрсатадиган дам олиш ташкилоти эмаслиги боис, у ёзги болалар оромгоҳи хизматларини кўрсатишдан олган даромадларига ҚҚС бўйича имтиёзни қўллай олмайди.

Достларга хам улашиб койинг

https://t.me/buxgalteruz1