Get Mystery Box with random crypto!

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида 9 июль | Бухгалтер кундалиги

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида 9 июль куни соат 00:00дан соат 07:00га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

Олмазор тумани:

Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг А.Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.

Чилонзор тумани:

1) “Нoвза” масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;

2) “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди одидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;

Шайхонтоҳур тумани:

1) “Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;

2) “Шайх Зайниддин” масжиди одидаги Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.

Юнусобод тумани:

1) “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;

2) “Мирза Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳ кўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.

Яккасарой тумани:

“Усмон бин Мазъун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.

@buxgalterkundaligi