Get Mystery Box with random crypto!

Алимент ва уни тўлаш тартиби Алимент - бир шахснинг бошқа шах | Бухгалтер кундалиги

Алимент ва уни тўлаш тартиби

Алимент
- бир шахснинг бошқа шахсга мажбуран ёки ихтиёрий равишда тўлайдиган нафақаси. Алимент тўлаш мажбуриятлари асосан никоҳ, қариндошлик, ота-она, фарзандлик, фарзандликка олиш, болаларни тарбияга олиш натижасида келиб чиқади.

Алимент тўлаш тартиби "Оила кодекси" асосида тартибга солинади. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. Яъни отанинг ҳам, онанинг ҳам мажбурияти тенгдир.

Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент миқдори

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг
бир бола учун — 1/4 (тўртдан бир) қисми;
икки бола учун — 1/3 (учдан бир) қисми;
уч ва ундан ортиқ бола учун — 1/2 (иккидан бир) ярмиси миқдорида ундирилади.
Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

@buxgalterkundaligi