Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат орган ва ташкилотлари томони | "FerModern" O'quv markazi

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат орган ва ташкилотлари томонидан аҳолидан ва тадбиркорлардан айрим хужжатларни талаб қилиш бекор қилинган.

Президентнинг 24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон Фармонига асосан, қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган;

Хусусан;

Кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини;

Жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлигини ва олинганлигини;

Олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

Лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлигини;

Давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини;

Жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлигини;

Жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини;

Фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлигини;

Қимматли қоғозларга эгалигини, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлигини, дивидендлар олинганлигини;

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

Молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

Жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

Ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бу нима дегани ? Бу шуни билдирадики, юқоридаги рўйхатда келтирилган маълумотлар кимга керак бўлса, қайси ташкилотга зарур бўлса ўзлари электрон тартибда топиб олиши керак дегани. Бу маълумотларни топиб бериш учун Сиз сарсон бўлиб 10 жойга бориб юришингиз шарт эмас дегани бу...