Get Mystery Box with random crypto!

2. Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агент | 1C БУХГАЛТЕРИЯ

2. Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги вакиллари иштирокида баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари билан учрашув ўтказилиб, баҳоловчилар мустақил баҳолаш ўтказилиши юзасидан солиқ тўловчилар томонидан кўтарилаёган масалаларни маълум қилдилар. Учрашув якунлари бўйича қуйидаги қўшимча қарорлар қабул қилинди:

а) солиқ тўловчи томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базасини аниқлаш учун қабул қилинади.

Бунда, солиқ тўловчиларига ягона мол-мулк мажмуининг бир қисми ҳисобланган алоҳида (мустақил) турувчи бино ёки иншоотларни баҳолаш ҳуқуқи берилган;

Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчиларга агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, кўчмас мулк объектлари қийматини баҳолашни ўтказиш учун мустақил баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳолларда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

б) сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Баҳоловчилар билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлдирилади.
https://t.me/BUXGALTERIYA1CUZB