Get Mystery Box with random crypto!

Х А Б А Р Н О М А Ҳурматли солиқ тўловчи! Ўзбекистон Республик | 1C БУХГАЛТЕРИЯ

Х А Б А Р Н О М А
Ҳурматли солиқ тўловчи!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали
қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 2 августдаги 483-
сон қарори 11-бандига мувофиқ, товар-транспорт юкхатларини электрон
тарзда расмийлаштириш орқали электрон ҳисобварақ-фактураларни
автоматик равишда шакллантириш тизими яратилиб, барча электрон
ҳисобварақ-фактура операторлари ахборот тизимида 2021 йил 1 ноябрдан
амалиётга жорий қилинди.
Мазкур тизимни 2021 йил якунига қадар биринчи навбатда норуда
фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотларда жорий
қилиш белгиланганлигидан келиб чиқиб, харидор ва буюртмачиларга
товарларни юклаб жўнатишда электрон шаклдаги товар-транспорт
юкхатини мажбурий тартибда расмийлаштиришни сўраймиз.
Бунда, алоҳида электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш талаб
этилмайди ва ушбу ҳужжат электрон товар-транспорт юкхати асосида тизим
орқали автоматик равишда шаклланади.
Эслатиб ўтамиз, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта
ишловчи ташкилотларда 2022 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклда
ҳисобварақ-фактура яратиш имконияти чекланади.
https://t.me/BUXGALTERIYA1CUZB