Get Mystery Box with random crypto!

#ish_bor #Buxgalter kerak Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 1-3 | Бухгалтер керак | Buxgalter kerak

#ish_bor
#Buxgalter kerak
Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 1-3 йил

Жинси ва ёши биз учун муҳим эмас.

Маълумоти: Мутахассислик бўйича диплом бўлиши шарт (бухгалтер, иқтисодчи)- Ўрта махсус, олий.

Тажрибаси; Бухгалтерия ҳисоби бўйича камида 1 йил иш тажрибаси бўлиши лозим.

Касбий сифатлар: Банк-мижоз, офис дастурлари, меҳнат тизими, статистик ҳисоботлар билан ишлай олиши керак. 1C 8.3 тизими билан эркин ишлай олиши керак. Солиқ ва бухгалтерия ҳисобининг асосий қонунчилигини билиши лозим

Тилларни били даражаси Рус (ёзма, оғзаки - мажбурий) ва Ўзбек тилини (ўзбек тилини билиш мажбурий) билиш лозим. Инглиз ва қўшимча тилларни билиши афзаллик ҳисобланади;

Шахсий фазилатлар: ҳалол, виждонли, масъулиятли, меҳнатсевар, ижрочи, дўстона, очиқ кўнгил, стрессга чидамли, камгап бўлиши лозим.

Мажбуриятлари: 1C тизимида товарлар ҳаракати ва маълумотларнинг ҳисобини юритиш; Мижозларнинг бухгалтерия фаолиятига оид маълумотлар базаси билан ишлаш; Раҳбариятга бухгалтерияга оид ҳисоботларни шакллантириш; Кредиторлик ва дебиторлик қарзларини кузатиш; Компанияларнинг солиқ, статистик ҳисоботларини топшириб бориш.

Меҳнат шартлари: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш. Мирзо Улуғбекдаги ихчам офис. Иш вақти 5/2 09.00дан 18.00гача. Расмий байрам кунлари дам олиш кафолатланади. Меҳнат таътили тақдим этилади. Рақобатбардош, барқарор иш ҳақи (иш ҳақи + KPI). Синов муддатидан кейин 5 миллион ва ундан юқори даромад олиш имконияти. Корпоратив тренинглар ва ўқитиш. Синов муддати 10 кун. Касбий ва мартаба ўсиши учун ажойиб имкониятлар. Жамоада дўстона муҳит.

*МУҲИМ. Иш кунлари соат 09:00дан 18:00гача қўнғироқ қилинг! Шанба ва якшанба қўнғироқ қилманг! Илтимос, фотосурат билан замонавий резюме юборинг ва қўнғироғимизни кутинг. Резюмесиз номзодлар кўриб чиқилмайди. Юқоридаги талаблар биринчи имтиҳонидир. Иш излаш маданиятингиз учун олдиндан раҳмат.

+998901239423

https://t.me/+4Hw8jD6WmOY4MDEy