Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак! Меҳнат кодек | BUXGALTER BOR | БУХГАЛТЕР БОР
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.