Get Mystery Box with random crypto!

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида барча | •BuxDU •БухГУ •BukhSU

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратилмоқда.
Эндиликда, талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.
Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.
Белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.
Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-center” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.
Мурожаатлар учун:
65 221-26-81; 65 221-26-85; 65 221-28-66; 65 221-27-14;
65 221-25-87.
Р.Жумаев