Get Mystery Box with random crypto!

​​Таълим кредитлари ҳақида бугун ижтимоий тармоқларда тарқалга | •BuxDU •БухГУ •BukhSU

​​Таълим кредитлари ҳақида бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга жавоб ўлароқ, MKBank ҳам банк томонидан талаба хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити ажратилишини маълум қилмоқда.

Кредит бўйича барча фоиз тўловлари “Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси” томонидан қоплаб берилади.

Мазкур таълим кредити Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим даргоҳларида, кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талаба хотин-қизларга ажратилади.

Кредит бўйича асосий қарз эса расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида тўланади.

Мазкур кредитни расмийлаштириш учун паспорт (ёки ID карта), тўлов-контракт шартномаси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади, холос.

@bankmijoz