Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро давлат университети бакалавр босқичга 3 500 дан зиёд аб | •BuxDU •БухГУ •BukhSU

Бухоро давлат университети бакалавр босқичга 3 500 дан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилди.

2022-2023-ўқув йили учун Бухоро давлат университетининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 3 519 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Шундан:
746 нафари — давлат гранти;
2 773 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қуйидагича:

Кундузги таълим шакли — 2 232 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 829 нафар;
Кечки таълим шакли — 355 нафар;
Масофавий таълим шакли — 103 нафар.

Имтиёзга эга абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари маълум бўлди

Абитуриентларнинг:
3 275 нафар — умумий қабул параметрлари доирасида;
244 нафар — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган.

Имтиёзга эга абитуриентларнинг:
66 нафари ногиронлиги бўлган шахслар;
2 нафари “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар;
78 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар;
31 нафари ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
14 нафари Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари;
41 нафари эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
5 нафари 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
7 нафари олис чўл туманлари аҳолисидир.

R.Jumayev

@buxdu_uz