Get Mystery Box with random crypto!

ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!! Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқод | •BuxDU •БухГУ •BukhSU

ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш: @vazirga_takliflar_bot

Вазирликнинг телеграм канали:
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g