Get Mystery Box with random crypto!

Одам савдосига қарши курашиш — давр муаммоси 30 июль — Бутун | БухДТИ ректори

Одам савдосига қарши курашиш — давр муаммоси

30 июль — Бутун жаҳон одам савдосига
қарши курашиш куни

Бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат маҳаллий, балки халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан биридир. Ачинарлиси, ушбу иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ҳам одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида улкан ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Сана муносабати билан Бухоро давлат тиббиёт институтида ҳам "Биз одам савдосига қаршимиз" шиори остида аксияси ўтказилди.