Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш | Buvayda tuman hokimligi| rasmiy kanali

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлар катта эътибор қаратилмоқда. 
        Бувайда туманида маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги Пишағар маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.Ушбу спорт байрами "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Бувайда туман бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида спортнинг волейбол, арқон тортиш ва шахмат-шашка  турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мазкур спорт тадбирлари анчагина қизиқарли ва баҳсларга бой тарзда ташкил этилди. Мусобақа якунида фаол спортчи ёшлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантилди - мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган ёш спортчилар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Бувайда туман бўлинмаси томонидан совғалар билан тақдирландилар.