Get Mystery Box with random crypto!

CHQBT BUTAYEV

Telegram kanalining logotibi butayevuz — CHQBT BUTAYEV C
Telegram kanalining logotibi butayevuz — CHQBT BUTAYEV
Kanal manzili: @butayevuz
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 589
Kanalning ta’rifi

📚 Методик ёрдам 🔫 Қурол-аслахалар
🌏 Дунё янгиликлари
🔔 Тест саволлари
🎯 Моддий-ўқув база
🇸🇱 Ҳарбий-ватанпарварлик Мурожаат ва таклиф учун:@Butayev_Azizillo

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-23 22:25:52
Расман!  2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

@ANDIJON_BUGUN
303 views19:25
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:25:40
153-расм. АК-74М автомати учун 5,45х39 калибрли патронлар.
1.Оддий ўқли патрон – 5,45 ПС (7Н6).
2.Зирҳёрар ўқли патрон – 5,45 (7Н24).
3.Тешиб ўтиш хусусияти кучайтирилган патрон – 5,45 ПП (7Н10).
4.Рикошетланиш хусусияти пасайтирилган ўқли патрон – 5,45 ПРС.
5.Юқори сифатли зирҳёрар ўқли патрон (эталон патрони) 7Н24.
6.Зирҳёрар ўқли патрон – 5,45 БП (7Н22).
7.Ёришувчи ўқли патрон 5,45 ТМ (7Т3М).
8.Ўқини тезлиги пасайтирилган патрон – 5,45 УС (7У1).
9.5,45 пахтавон патрон.
10.Пахтавон патрон – 5,45 холостой 7х3 (7х3М).
11.Ўқув патрони – 5,45 УЧ (7х4).
458 views19:25
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:25:05 АК-74 автоматидан турғун ҳолатлардан (ётиб қўлларга таянган ёки окопдан тик турган) 800 мга қисқа узлуксизликда ўт очилганда (короткими очередями) ўқларни нишонга сочилиб тегиши (рассеивание при стрельбе) ўртача оғишлик баланлик бўйича – 0,48 м, ён томонга оғишлик – 0,64 мга тенг.
Патрон оғирлигини пасайтирилиши аскарга олиб юриладиган жанговар жамланмани АКМдаги 7,62 ммли 100 патрондан 5,45 ммли патронлардан 165 донагача ошириш имконини берди.
Ўқнинг бошланғич тезлигини ортиши, траекторияни янада ербағирлиган бўлиши, тепиниш импулсини пасайиши 5,45 ммли АК-74 автоматининг жанговар самарадорлигини 7,62 ммли
АКМга нисбатан 1,2-1,5 маротаба ошириш имконини берди.
АК-74 автоматидан (РПК-74 дастаки пулемётидан) пўлат ўзакли ўқ билан отилганда:
-5 ммли пўлат листни - 350 м масофадан (80-90 фоизи тешиб чиқиб кетган);
-пўлат қалпоқни – 800 мдан;
-штатдаги армия зирҳли камзулини (Ж86-5) – 550 мдан теша олади.
Индивидуал ҳимоя воситаларини ривожланиб бориши, мустаҳкам титан қоришмалари (сплавлари) ишлатилган зирҳли камзуллардан фойдаланиш 7Н6 ўқини самарадорлигини кескин пасайтириб юборди. У ҳаттоки яқин масофадан ҳам титан қоришмасидан қилинган пластиналарни теша олмай қолди. Шунинг учун кичик импулсли автомат патронлари ўқини тешиб ўтиш хусусиятини ошириш йўлларини қидиришга тўғри келинди.
1986 йили 5,45 ммли патронлар конструкциясида ўқининг тешиб ўтиш хусусияти термик ишлов бериб мустаҳкамланган қаттиқлиги оширилган 7Н6М ўзагини ишлатиш ҳисобига патроннинг тешиб ўтиш хусусияти кўтарилган: ҳимояланган нишонларни тешиб ўтиш масофаси, жумладан пўлат қалпоқларни тешиб ўтиш масофаси - 800 мдан 960 гача ортган, титан пластинали
зирҳли камзулларни тешиб ўтиш масофаси – 20 мдан 200 мгача ортган.
1991 йили АК-74М автомати қурол-аслаҳа таркибига қабул қилингач, тешиб ўтиш хусусияти кучайтирилган патронлар ҳам қабул қилинган. 1992 йили ўқни ўзаги янада учлироқ, оғирроқ қилинди. Бошланғич тезлиги аввалгидай қолган ҳолда тешиб ўтиш хусусияти кучайтирилган (ПП) термик ишлов бериб мустаҳкалиги орттирилган ўзакли ўқ (7Н10) энди штатдаги Ж85-Т армия зирҳли камзулини 200 м масофадан, оғир зирҳли камзулни (Ж95-Кни) 50 м масофадан теша оладиган бўлди. 5,45 ммли 7Н6М патронини пўлат ўзакли ўқи эса Ж85-Т зирҳли камзулини фақат 90 м гача масофада теша оларди, холос. Ж95-К зирҳли камзулини ҳеч қандай масофада теша олмасди.
Натижада, 5,45 ммли 7Н10 патрони ПП ўқи билан тешиб ўтиш хусусияти бўйича 1908 йил намунасидаги 7,62 ммли милтиқ патронига жуда яқинлашиб қолди, тўсиқларни тешиб ўтиш самарадорлиги 7Н6 патронига нисбатан 1,84 марта ортди. Аммо, тўғри отиш ва тешиб ўтиш бўйича буюрилган даражани таъминлаш 5,45 ммли патрон қувватини оширишни талаб қилган. Шунинг учун бу маълум образда АК-74дан отишда тепиниш импулсини ортиши ва ўқларни нишонга сочилиб тегишида ўз аксини топган. Бундан ташқари, тешиб ўтиш хусусияти кучайтирилган ўқли патрон билан отилганда АК-74М автомати стволини ҳаётийлик (живучесть) ресурси кескин пасайиб кетган. Шунинг учун конструкторлар стволи каналининг ҳайтийлигини ошириш учун бир қатор илмий-қидирув ишлари олиб борилган. Таъкидлаш зарурки, 5,45 ммли патронларни тўсиқларни шикастлаш самардорлигини ошриш йўналишидаги ресурслари ҳали тугагани йўқ, бу йўналишдаги ишлар ҳали давом этмоқда.
Сўнгги йилларда МДҲ давлатларида, хусусан Россияда 5,45 ммли автомат патронларининг янги модификациялари ишлаб чиқилган:
-5,45 ммли патрон зирҳёрар ўқ-БП билан (ГРАУ индекси – 7Н22);
-5,45 ммли патрон зирҳёрар ўқ-БС билан (ГРАУ индекси – 7Н24);
-5,45 ммли патрон зирҳёрар-ёришувчи ўқ билан (ГРАУ индекси – 7БТ4);
-5,45 ммли модернизация қилинган патрон ёришувчи ўқ билан (ГРАУ индекси – 7Т3 М);
-5,45 ммли патрон рикошетланиш хусусияти пасайтирилган ўқ билан (ГРАУ индекси 5,45 ПРС).
407 views19:25
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:25:05 Ўқни улоқтириш учун энергия манбаи сифатида порох зарядини ишлатилатадиган ўқли қуроллар эволюцияси калбрни кичрайтириш ўқни бошланғич тезлигини ошириш имконини беради деган ҳулосага олиб келди. Шу билан бирга ўқни учиш траекториясини янада ербағирлаган бўлиши, қурол вазнини пасайиши ва ўқчи томонидан олиб юриладиган ўқ-дори жанговар жамланма миқдорини оширишга эришилади.
Ўқ ва патронларнинг янги конструкцияларидан фойдаланиш, ўқнинг ўзаклари учун янги материалларини ишлатиш калибри кичайтирилган ўқларнинг талаб қилинган шикастлаш хусусиятларини таъминлаб беради.
1963 йили илмий-қидирув ишлари натижасида ўқли қуролларнинг янги, энг мақбул оптимал конструктив схемаларини ишлатиш имкониятларини тахлил қилар экан, нотурғин ҳолатлардан отишда автоматнинг отиш ғужлигини яхшилашни самарали воситаси отишдаги тепиниш импулсини пасайтиришдир деган хулосага келинган.
Бизларнинг ҳарбий мутахассисларимизни бундай хулосага келишларида AR 15 милтиғини АКМ автоматидан нафақат ғужлаб отиш бўйича, балки нишонга тегиш эҳтимоли бўйича устунлиги ҳам
катта омил бўлган. Шундай қилиб, индивидуал автоматик қуролнинг жанговар самарадорлигини оширишнинг реал йўли қурол-аслаҳа таркибига тепиниш импулси пасайтирилган янги оралиқ патрон ва шу патронга мосланган янги авлод автоматини яратиш деб топилди.
ЦНИИТОЧМАШ мутахассислари - ўқ-доришунослари гурухининг узоқ муддатли меҳнатлари натижасида (рахбари В. М. Сабельников, гурух аъзолари Л. И. Булавская, Б. В. Семин, М. Е. Федоров, П. Ф. Сазонов, В. И. Волков, В. А. Николаев, Е. Е. Зимин, П. С. Королевва б.) мутлақо янги 5,6 ммли пўлат ўзакли ва гилзаси узунлиги 39 мм бўлган кичикимпулсли патрон яратилди.
Янги патрон дастлаб “13МЖВ” номини олган. Кейинчалик калибрлар ствол каналини кесмалари майдонлари диаметри бўйича (5,45 мм) белгиланадиган бўлганда патрон ГРАУ индекси – 7Н6ни олди.
Калашников автоматларини такомиллашувида кўп томонлама 5,45 ммли автомат патронларини муваффақиятли чиққанлиги муҳим рол ўйнади. АК-74дан отиш учун 1974 йил намунасидаги 5,45 ммли кичик импулси гилзаси пўлатдан бўлган патронлар ишлатилади:
-пўлат ўзакли оддий ўқли (ПС);
-ёришувчи ўқли (Т);
-тезлиги пасайтирилган ўқли (УС).
Отишда чиқадиган товушни ўхшатиш учун пахтавон патронлар ишлатилади (аввалда – ўқсиз, кейинроқ пластмасса ўқ билан). Пахтавон ўқлар билан автоматик тарзда отиш учун стволни уч қисмига тормоз-компенсатор ўрнига махсус втулка бириктирилади.
АК-74 автомати ўқи 900 м/с тезликка эга бўлган ҳолда сониясига 4500 марта айланади, РПК-74 дастаки пулемётининг ўқи эса бошланғич тезлиги 960 м/с бўлган ҳолда сониясига 4530 марта айланади. Шу билан ўқни ҳаводаги турғунлиги таъминланади. Бу патроннинг турғунлиги эса НАТО блоги армиялари учун 1980 йилда қабул қилинган 5,56 НАТО патрони ўқини турғунлиги билан бир хилдир. Жонли кучларни шикастлаш кучини ошириш учун ўқни компановкаси ўқ ҳавода турғунлик чегарасида бўлиши ва янада зичроқ муҳитга текканда турғунлигини йўқотадиган қилиб танланган.
Янги 5,45 ммли 7Н6 патрони траекторияси ербағирлаганлиги учун бўй баробаридаги фигура (роставая фигура) бўйича тўғри отиш масофасини 525 мдан (АКМники) 625мга (АК-74ники) кўтариш имконини берган.
Ердаги нишонларга автоматдан самарали ўт очиш масофаси (АКМга қиёслаганда) 500 мгача, пулемётдан отиш масофаси 600 мгача; самолёт, вертолёт ва паршютчиларга автомат ва пулемётлардан самарали отиш масофаси – 500 мгача ортди.
Автомат ва дастаки қўл пулемётлардан ердаги гурухли нишонларга марказлашган ўт очиш масофаси 1000 мгача ортди.
АК-74 автоматининг тўғри отиш масофаси:
-кўкраксимон нишон бўйича – 440м;
-югураётган фигура бўйича – 625 м;
РПК-74 дастаки пулемётининг тўғри отиш масофаси:
-кўкраксимон нишон бўйича – 460м;
-югураётган фигура бўйича – 640 м;
Аммо, АК-74 автоматида АКМ билан қиёсланганда калибри кичрайтирилганлиги туфайли ўқни ўлдириш кучи 1500 мдан 1350 мгача пасайган, яъни ўлдириш таъсири сақланиб қоладиган масофа билан самарали ўт очиш масофаси орасидаги нисбат 3,75 дан 2,7 гача пасайган.
179 views19:25
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:25:05 5,45 ммли автомат патронлари.

НАТО блогига аъзо давлатларда янги “ўқ-дори - қурол” комплексини пайдо бўлиши собиқ Совет Иттифоқи томонидан тез ва самарали жавоб берилишини талаб қилган. АКМ автомати қанчалик ишончли ишламасин узлуксиз режимда ўт очилганда Қуролли Кучлар томонидан отиш аниқлиги бўйича қўйган талабларга ўқларни нишонга сочилиб тегиши ва ўқ траекториясини тиклиги сабабли жавоб бера олмасди. Бу эса 1943 йил намунасидаги 7,62 ммли патронларнинг тепиниш импулсини катталиги (0,78 кгс/с) билан боғлиқ эди.
Мутахассислар узоқ вақт штатдаги Калашников автоматининг жанговар самарадорлигини ошириш йўлларини қидирдилар. Изланишлар кўрсатдики, автоматдан отиш ғужлиги нафақат патронни баллистик импулси ва қуролни тепиниш энергияси билан аниқланади, балки автоматни ўзини конструктив характеристикалари (оғирлиги, инерция моменти, қуролни оғирлик марказини ва автоматиканинг ҳаракатланувчи қисмларини жойлашуви), шунингдек динамик характеристикалари (отиш темпи ва ҳаракатланувчи қисмларининг зарбалари) билан ҳам аниқланади.
1939 йили қуролсоз В.Г.Федеров томонидан Совет Иттифоқида дастаки автоматик қуролларни 7,62 ммдан кичик калибрга ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлишини илмий исботлаб берган. У оралиқ патроннинг тўғри отиш узоқлиги штатдаги милтиқ патрониникидан кичик бўлмаслиги керак деган эди. В.Г.Федеров патронларнинг масса-габарит характеристикаларини пасайтириш учун патроннинг калибрини 6-6,5 ммгача кичрайтириш таклифини берган.
1945 йилидаёқ В.Федеров автоматик ўқли қуролни ривожлантириш учун ривожлантириш калибрни кичрайтириш томонига йўналтирилган бўлиши керак деган эди. Аммо СССР қурол-аслаҳа халқ комиссарлиги ва Артиллерия бош бошқармаси В.Федеровнинг хулосаларига қулоқ солмади. Қолмишига ўша йилларда СССРқуролсозлик саноати корхоналарида кичик калибрли жанговар патронларни ҳам, шу патронларга мосланган қуролларни ўзини ҳам тайёрлаш учун техник ва технологик база йўқ эди.
Янада самаралироқ “ўқ-дори - қурол” комплексини яратиш ғояси кун тартибидан тушмаган эди. 1960 йиллар бошига келиб қуролсозларимиз пиёдаларнинг автоматик милтиқ ва ягона пулемётдан иборат автоматик қурол тизимини яратиш бўйича катта тажриба тўплаганлар.
АҚШ Қуролли Кучлари яқиндагина 7,62х51 НАТО патронига мослаб яратилган 7,62 ммли автоматик милтиқлар билан қайта қуролланган бўлсаларда, шошилинч қарор қабул қилганини мевасини термоқда эдилар. Бу эса ўз навбатида ҳарбий қўмондонларни 1957 йилдаёқ кичик импулсли патронга мосланган автоматик қуролни яратишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур этди. Бу қарор замонавий ўқли қуроллар тарихидаги бурилиш моменти бўлди.
Совет конструкторлари ҳам илмий-қидирув, тажриба конструктив ишларни (НИОКР) амалга оширгач ҳудди шундай қарорга келдилар. Аммо янги “ўқ-дори - қурол” комплекси олдига қўйилган асосий вазифа – 1943 йил намунасидаги 7,62 ммли патронга мосланган штатдаги ўқли қурол комплексига нисбатан самарали отиш масофасини 1,5 марта ошириш вазифаси ечилмай тураверди.
Мамлакатда янги “ўқ-дори - қурол” косплексини яратиш бўйича муваффақиятсизликлар тўғрисидаги хабар СССР мудофаа вазирлигига етиб бориши билан бирга АҚШ армиясига янги қабул қилинган кичик импулсли 5,56х45 М 193 патронига мосланган юқори даражадаги самарали
AR 15 (XM 16) милтиғи тўғрисидаги хабар ҳам етиб боради. Ткз орада совет ҳарбий мутахассислари қўлига Жанубий Ветнамда ўлжа олинган AR 15 (XM 16) милтиғи ва у учун
патронлар келиб тушади.


-расм. Америкаликларнинг М-16 штурмчи милтиғи.
187 views19:25
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:17:12
194 views19:17
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:13:59
192 views19:13
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:13:45 АПС (Автомат Подводный Специальный) — махсус сув ости автомати. У сузувчи-аквалангчининг индивидуал қуроли ҳисобланади ва сув усти нишонлари (дамланадиган қайиқлар, тезсузар катерлар) ва сув ости нишонлари (водолазалар)га қарши курашга мўлжалланган. Зарурат туғилганда сузувчини денгиз йиртқичларидан ҳимоя қилиш учун ҳам ишлатилади.

Сув ости автомати АПС.
Тури Сув ости автомати.
Ишлаб чиқарган давлат СССР, Россия
Қабул қилинган йили 1975
Конструктор В.В.Симонов, Е.В.Симонов
П.И.Сердюков.
Яратилган йили 1971-1975
Ишлаб чиқарувчи Тула қурол заводи
Оғирлиги, кг 2,46 (патронсиз),
3,7 (патрон билан)
Узунлиги, мм 832 (қўндоқ ёйилган),
615 (қўндоқ букилган).
Стволи узунлиги, мм 300
Эни, мм 65
Бўйи, мм
Патрони 5,56 МПС
Калибри, мм 5,56
Ишлаш принципи Порох газларини оқими
Тезотарлиги, патрон/дақ 600 (ҳавода),
500 (сувда).
Ўқнинг бошланғич тезлиги, м/с 365 (ҳавода), 240 (сувда)
Самарали отиш узоқлиги, м 30 (5 м сув остида),
20 (20 м сув остида),
10 (40 м сув остида),
100 (ҳавода).
Ўқ-дори таъминоти 26 патронли қутисимон ўқдон
Прицели Очиқ созланмайдиган

АПС калибри 5,66 мм. АПС патрони МПС деб номланади. МПС ўқининг ҳаводаги бошланғич тезлиги -365 м/с. МПС ўқининг 5м сув остидаги бошланғич тезлиги - 240-250 м/с. Патроннинг узунлиги – 150мм. Патроннинг оғирлиги – 27-28 гр. Ўқнинг ўлдириш кучи автомат отилаётган сув чуқурлигига боғлиқ бўлади. Автомат 5м чуқурликда отилганда ўқнинг ўлдириш кучи 30м ни ташкил қилади. 40м чуқурликда 10м га тенг. Барча ҳолатларда ҳам ўқнинг ўлдириш кучи сақланиб қоладиган масофа нишон кўриниб турадиган масофадан катта. 15м дан узоққа отилганда АПС автоматининг отиш ғужлиги пасайиб кетади. Эҳтимолки манашу ҳолат ва сув остида кўришнинг тез ёмонлашиб туриши жанговар жамланма таркибига ёришувчи ўқли МПСТ патронини қўшишга олиб келди. Бу ёришувчи ўқлар (трассируюшая пуля - русча) отишга тузатишлар киритиш имконини беради.
АПС автоматикаси ствол каналидан тешикча орқали ўтувчи порох газлари энергияси ҳисобидан ишлайди. Қурол турли зичликдаги муҳитларда (сув остида ва ҳавода) ишлаши учун газ ўтказувчи узел регулятор билан таъминланган. Унинг ёрдамида ўтаётган газлар миқдорини, мос равишда ҳаракатланувчи қисмлар тезлигини ўзгартириш мумкин. Патрон габаритларининг катталиги автомат конструкциясига уни ишончли ишлашини таъминлаб берувчи ўзгартиришлар киритиш заруратини туғдиради. Автомат ўқдони олд қисмида патронларни ўқ билан тикка йўнлишини олдини олувчи пружинали тутгичлар ва патронларни ажратувчи мавжуд. Ствол қутисида патрондонга бир варакайига бир неча патронни узатилишини олдини олувчи (отсекатель - русча) мавжуд. Узатувчи пружинанинг узунлиги патронга нисбатан қисқа бўлганлиги учун автомат ўқдони ғайриоддий шаклни олган.



106-расм. АПС сув ости автомати нотўлиқ қисмларга ажратилган ва водолаз АПС билан.

АПС автоматини оддий автоматлардан фарқи унинг ўқ-дорилари ва ушбу ҳусусиятлар билан боғланган қурималардадир. МПС патрони МПС пўлат стержендан тайёрланган бўлиб, унинг учи конуссимон қилиб қирқилган. Патрон гилзаси анъанавий конструкцияда тайёрланган бўлиб ичига учирувчи порох заряди солинган. Автомат стволи силлиқ бўлиб кесмаларга эга эмас.
214 views19:13
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:13:24
218 views19:13
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:13:07 АПС сув ости автомати.
(1975 йили қурол-аслаҳа таркибига қабул қилинган)
224 views19:13
Ochish/sharhlash