Get Mystery Box with random crypto!

АДС (Автомат Двухсредный Специальный) – Россиянинг ўқотар қуро | CHQBT BUTAYEV

АДС (Автомат Двухсредный Специальный) – Россиянинг ўқотар қуролга бириктирилган гранатомёт комплексидир. Булл-пап компановкаси бўйича ишланган ва ҲДФ махсус бўлинмаларида АПС ва АК-74Мни алмаштириш учун мўлжалланган.

АДС универсал автомати.
Тури Универсал автомат
Ишлаб чиқарган давлат Россия
Қабул қилинган йили 2013
Конструктор Василий Петрович Грязев, Василий Иванович Болотников
Яратилган йили 2009
Ишлаб чиқарувчи А.Шипунов номидаги
Приборсозлик АЖ
Ишлаб чиқарилган йиллар 2009 йилдан
Оғирлиги, кг 4,6 (гранатомёт билан)
Узунлиги, мм 660
Стволи узунлиги, мм 415
Патрони 5,45х39 мм (ПСП и ПСП-У сув остида отиш учун, 7Н6, 7Н10 и 7Н22 ҳавода отиш учун);
ВОГ-25 (гранатомёт).
Калибри, мм 5,45 (автомат), 40 гранатомёт.
Ишлаш принципи Порох газларини оқиши
Тезотарлиги, патрон/дақ 600-800
Ўқнинг бошланғич тезлиги, м/с 900 (7Н6), 333 (ПСП), 430 (ПСП-У).
Прицел узоқлиги, м 25 (5 м сув остида).
18 (20 м сув остида).
Ўқ-дори таъминоти 30 патронли секторли ўқдон
Прицели Диоптрик, гранатомёт учун кўтариб қўйиладиган.

1970 йилларнинг бошидан жанговар сузувчиларнинг қурол-аслаҳаси таркибида сув ости ҳаракатлари учун махсус қуроллар – сув ости пистолети СПП-1 ва сув ости автомати АПС туради. Улар қанчалик мукаммал бўлишмасин уларнинг камчилиги – ҳаводаги отишда самарадарлигининг пастлиги эди. Шунинг учун сувдаги ва қирғоқдаги (кемадаги) вазифани ҳал қилувчи гуруҳни қуроллантириш учун икки турдаги қуролларни - сув ости қуроли (сувдаги ҳаракатлар учун) ва одатдаги (қуруқликдаги ҳаракатлар учун) қуролларни унификация қилиш (бирхиллаштириш) муаммосини ҳал этиш учун тулалик конструктор Данилов 1990йиллар охири, 2000 йиллар бошида АСМ-ДТ “Морской лев” автоматини ишлаб чиқди. АСМ-ДТ “Морской лев” автомати сув остида 5,45 мм ли махсус патрон билан, ҳавода эса одатдаги 5,45х39 Н79 патронлар билан самарали отишни таъминлаб беради. Бунинг учун мос патронлар тўлдирилган ўқдонни алмаштириш керак, холос.
АДС автомати ҳамон сув остида отиш учун жуда узун бўлган махсус патронлардан отар эди. Бу эса улар учун катта ўлчамли ўқдондан фойдаланишни ва қуролнинг массаси ва ўлчамларини каттайтиришни зарур қилиб қўяр эди.
Бу муаммони радикал тарзда ҳал этиш учун Тула қуролсозлари 2005 йили янги сув ости патрони ишлаб чиқдилар. Бу патронда штатдаги 5,45 мм ли патрон гилзасидан фойдаланганлар. Янги патронннинг ташқи ўлчамлари ҳам штатдаги 5,45 мм ли патрон ўлчамлари билан бир ҳил.
Янги патрон учун 53 мм узунликдаги пўлат ўқ ишлаб чиқилди. Унинг кўп қисми гилза ичига кириб турар эди. Бундай ечим янги патроннинг ўлчамларини берилган ўлчамларда сақлаб қолиш имконини берди. Шу билан бирга ўқнинг сув ичида ҳаракат қилишга яроқли шакли ҳам таъминланди.
Янги патрон ПСП деб ном олди. У қаттиқ қотишмали (деярли зирҳёрар) ўқ билан комплектланган. Ўқнинг оғирлиги 16 г, бошланғич тезлиги (ҳавода) 330 м/с. Сувли муҳитда ўқнинг стабиллиги ва суюқлик қаршилигининг пасайтирилиши ҳаракат пайтида ўқнинг атрофида ҳосил қилинадиган кавитацион бўшлиқ воситасида амалга оширилади.


108-расм. АДС автомати сув остида ва ҳавода қўллаш учун конфигурацияда.