Get Mystery Box with random crypto!

ФАРЗАНДИНГИЗГА ДЎСТ БЎЛИНГ Дунёда фарзанди одобли бўлишини | BUSINESS COMPASS

ФАРЗАНДИНГИЗГА ДЎСТ БЎЛИНГ

Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз? Бунинг учун энг олдин ота-онанинг ўзи тарбияли бўлиши керак. Зеро, инсон ўзида йўқ нарсани бировга беролмайди.

Қуйидаги тавсиялар фарзанд тарбиялашда сизга асқотади:
— Ота-она салоҳиятли, болаларига ибрат бўлиши керак. Китоб ўқимаган киши фарзанди қўлига яхши китоб тутолмайди;
— болани мустақил фикрлашга ўргатиш жуда муҳим. Воқеа-ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига ота-она қизиқиши, уни тинглаши, саволларига эринмай жавоб қайтариши керак. Бу, боланинг мустақил фикр юритишига ёрдам беради, унда киши шакллантиради;
— муносабатлар икки томонлама бўлсин.
Шундай йўл тутинг, у сизга яқин дўстидек ишонсин. Шунда унга насиҳат қилсангиз, оғир олмайди. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу:
“Фарзанд билан етти ёшгача ўйна, унга фикри қабул қилинганини билдириб қўй. Бу услубнинг самараси кўп”, деган. Фарзанд билан дўстларча муносабатда бўлиш уни ёмонлар билан дўстлашишдан, бузғунчи ахборотларга эргашишдан сақлайди;
— фарзанд оиласида алоҳида ўринга эгалигини, қадрли эканини ҳис этсин;
— бола уй ишларини бажаришда ҳамма билан аҳил-иноқ бўлиши, оилавий муаммоларни беркитиши, жипсликни сақлашни ўрганиши лозим. Ота-она фарзандига иш буюриб, масъулият юклаб, сўнг натижасига эътибор қаратса, бола бурчига садоқатли бўлади;
— ота-она уйдаги буюмларни бир кишига хосламасин. Аксинча, улар ҳаммага тегишли эканини айтсин. Масалан, уйдаги улов фақат отаники деб қаралса, ўғил фарзанд ўзини отасига нисбатан ғариб санаши, бу ҳол унга салбий таъсир қилиши мумкин;
— бола истаган нарсасига эришавериши яхши эмас. Маҳрум бўлиш аччиғини тотиб кўриши, нафси хоҳишларини қайтаришни ўрганиши керак;
— ота-она фарзандларининг ёши, ақли, зийраклиги, ривожланиши, таъсирчанлиги, дунёқарашига эътибор берсин;
— болалар ёшлигидан бир-бирига ҳасад қилмаслиги учун уларнинг ҳаммасига бирдек муносабатда бўлиш муҳим.

ҲИКМАТ
Фарзанд гўё оқ қоғозга ўхшайди. Уни яхши ёзувлар билан тўлдириш ота-она билан устознинг вазифасидир.

Здесь меняются жизни
@businesscompass