Get Mystery Box with random crypto!

ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ 10 ТА УСУЛИ Қуйида хотирани яхшиловчи | BUSINESS COMPASS

ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ 10 ТА УСУЛИ

Қуйида хотирани яхшиловчи энг оддий усулларни келтирамиз.

1. Уйқу – энг яхши дори.
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Кунига 6-7 соат уйқу сиз учун айни муддао. Уйқу нафақат мияга, балки юракка, асаб тизимларига ҳам фойдали.
Агар эртанги кунга муҳим учрашув ёки тақдимот маросими тайинланган бўлса, тунни маълумотларни такрорлаш билан ўтказманг. Яхшиси тўйиб ухлаб олинг. Америкалик олимлар тадқиқотига кўра, мияни “қайта юклаш” учун камида етти соат узлуксиз уйқу зарур. Мия бу вақт ичида кун бўйи олинган маълумотларга ишлов беришга, тартибга солишга улгуради.

2. Кроссвордлар, бошқотирмалар.
Кроссворд ечиш – вақтни бекорга ўтказиш, деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Аксинча бундай ўйинлар фикрлаш жараёнини ажойиб тарзда машқ қилдиради, ҳар қандай ёшда хотирани яхшилайди.
Оғзаки ҳисоблаш, кроссворд, мантиқий мисоллар ечиш, бирон масалани ҳар томонлама ўйлаб кўриш инсон миясини чархлайди. Мия доим ишлаб турса, шундай босимга ўрганиб қолади. Натижада маълумотларни сақлаб қолади.
Олимлар аниқлашича, Қуръон ўқиш, ёдлаш ҳам хотирани мустаҳкамлайди.

3. Ўрта ер денгизи халқларига хос парҳез.
Олимлар тадқиқотига кўра, зайтун ёғи қўшилган сабзавотли салатлар катта ёшда ҳам хотира билан боғлиқ муаммо келиб чиқиши хавфини 40 % га камайтиради.

4. Асоссиация.
Эслаб қолмоқчи бўлган маълумотингизни бирон-бир омил билан боғлаб қўйинг. Мисол учун, дўкон номини эслаб қолмоқчисиз. Шу дўкон олдида бўлган қизиқ воқеа ёки дўконнинг ажойиб номи сизга эслашга ёрдам беради.

5. Жисмоний фаоллик.
Жисмоний машқлар, айниқса югуриш организмда қон айланишини яхшилайди. Жисмонан фаол одамнинг хотираси ҳам яхши бўлади.

6. Ёнғоқ истеъмол қилинг.
Ҳар куни бир ҳовуч ёнғоқ хотира билан боғлиқ муаммолардан қутулишга ёрдам беради. Ёнғоқ таркибидаги полифеноллар, ёғли кислоталар мия фаолиятини яхшилайди.
Ёнғоқ таркибидаги дофамин фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги литцин мия фаолиятини яхшилайди, хотирани кучайтиради, миянинг барвақт қариб қолиши олдини олади. Беш дона ёнғоқ – бир кунлик меъёр саналади.

7. Овоз чиқариб ўқиш.
Бирон маълумотни овоз чиқариб ўқисак, мия айнан шу маълумотга диққатни жамлайди. Натижада ўша маълумот максимал даражада хотирада сақланиб қолади.

8. Сут ичиб туринг.
Сут мия фаолияти, хотира учун жуда фойдали. Гап шундаки, сут таркибида аминокислоталар, витаминлар мавжуд. Улар орасида энг қимматлиси “хотира витамини” номини олган В12 дир. Бу фойдали компонентлар ёш ўтиши билан юзага келадиган ақлий муаммолар ривожланишига тўсқинлик қилади. Мутахассислар бунинг учун кунига 2 стакан сут ичишни тавсия этишади.

9. Тасаввурлар ўйини.
Тасаввурий онг инсон хотираси ривожланишининг жуда муҳим қисмидир. Россиялик олимлар аниқлашича, тасаввурий ҳиссиётлари ривожланган бола шеърларни енгил эслаб қолади, мактабдаги дарсларни ҳам осон ўзлаштиради.

10. Фикрларингизни ёзиб боринг.
Визуал хотира кўпчилик учун аниқ ишлайди, аммо моторикага ҳам беэътибор бўлмаслик керак. Эслаб қолиш қийин нарсаларни қўлда ёзиб қўйинг. Бу маълумот дарҳол миянгизда қолмаса ҳам, сиз учун шпаргалка бўлади.

Здесь меняются жизни
@businesscompass