Get Mystery Box with random crypto!

Устоз... Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга | BUSINESS COMPASS

Устоз...

Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга:
«Доктор!
Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз.
Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди.
Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим.
У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим.
У: «Аччиқ бўлади», деди.
Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир.
Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади
», дедим.

Здесь меняются жизни
@businesscompass