Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 июндан оширила | BURGUT.UZ ✨

Тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 июндан оширилади

Президентнинг «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:

• олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 15 фоизга;

• иккинчи малака тоифаси ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 10 фоизга;

• тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун – 15 фоизга оширилади.

Бунда, тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.

@burguutuz