Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев 23 март куни Владимир Путин билан телефон орқа | burgutuzb

Шавкат Мирзиёев 23 март куни Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик, жароҳатланганларга тез фурсатда шифо топишларини тилади. Бегуноҳ инсонларга қарши каратилган ушбу жиноят яна бир бор қатъий қораланди” дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Владимир Путин, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга ушбу оғир дамда билдирилган далда сўзлари ва зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 115 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони ҳали ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Россия махсус хизматлари 11 нафар шахс, жумладан, 4 нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.

@burgutuzb