Get Mystery Box with random crypto!

Бошқирдистон ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида қўшма технопарк т | 23.5° бурчак остида

Бошқирдистон ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида қўшма технопарк ташкил этишади

Россия делегациясининг ташрифи чоғида бу ва бошқа лойиҳалар бўйича келишув имзоланди, дея хабар берди республика ҳукумати матбуот хизмати.

Унда 27 давлатдан 400 дан ортиқ компания саноат соҳасида ўз ютуқларини намойиш этмоқда.

Республика Бош вазири Андрей Назаров бошчилигидаги Бошқирдистон делегацияси таркибида мамлакатнинг 66 корхонаси ходимлари Тошкентга етиб келди, улар биринчи куни ўзбекистонлик ҳамкорлар билан 250 дан ортиқ учрашув ўтказдилар.

Томонлар, жумладан, Бошқирдистон ва Қорақалпоғистон ўртасидаги ҳамкорликни 2026 йилгача ривожлантириш бўйича "йўл харитаси", шунингдек, Бошқирдистонда цемент ва лифт заводларини қуриш бўйича келишувни имзоладилар, дейилади хабарда.

@burchakostida