Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ Эрон томонидан Исроилга ракета ҳужумини муқаррар деб ҳисоб | 23.5° бурчак остида

АҚШ Эрон томонидан Исроилга ракета ҳужумини муқаррар деб ҳисоблайди — Bloomberg

Қўшма Штатлар маъмуриятига кўра, Эрон ва унинг иттифоқчилари Исроилнинг ҳукумат ва ҳарбий нишонларига ҳужум қилиши мумкин. Агар ҳужум амалга оширилса, бу Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайишига олиб келади.

"Эрон Ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиян Ироқ, Қатар, Саудия Арабистони ва БААдаги ҳамкасблари билан зудлик билан телефон орқали мулоқот қилди. Муҳокамалар мавзуси очиқланмаган", дея хабар бермоқда IRNA агентлиги.

Айни пайтда, мисрлик манбанинг даъво қилишича, АҚШнинг Форс кўрфазидаги бешинчи флоти сўнгги бир соат ичида 100 фоиз жанговар шай ҳолатга келтирилган. Унинг сўзларига кўра, америкаликлар содир бўлаётган воқеалар ҳақида Мисрни хабардор қилган.

Reuters агентлигининг Эроннинг Меhr News агентлигига таяниб хабар беришича, Эрон Mудофаа вазирлиги томонидан маҳаллий вақт билан ярим тундан бошлаб “ҳарбий машғулотлар” бошлангани туфайли мамлакатдаги барча ҳаво қатновлари тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 1 апрел куни Дамашқдаги Эрон консуллигига ҳужум қилган, натижада бир неча юқори мартабали эронлик ҳарбийлар ва амалдорлар ҳалок бўлган. Эрон бунинг учун Исроилга “қаттиқ жавоб” беришга ваъда берган эди.

@burchakostida