Get Mystery Box with random crypto!

Украина Ташқи ишлар вазири Ғарбдан мамлакатга Patriot ҳаво муд | 23.5° бурчак остида

Украина Ташқи ишлар вазири Ғарбдан мамлакатга Patriot ҳаво мудофаа тизимларини беришни қатъий талаб қилишини маълум қилди

Дмитрий Кулеба Тhe Washington Post газетасига берган интервьюсида ўзининг "яхши" дипломатияси иш бермаганини ва энди у Ғарбдан "Патриот" ҳаво мудофаа тизимларини тақдим этишни “қатъий сўрашни” режалаштираётганини айтди.

"Баъзи мамлакатлар ўзида мавжуд Patriot тизумларудан камида биттасини Украинагa бериш учун қаршилик кўрсатишини тушуниш қийин. Потенциал донор давлатларда 100 дан ортиқ Patriot тизимлари мавжудлиги аниқланган. Масалан, айрим қўшни мамлакатларда порт ёки аэродромни қўриқлаш учун бир нечта батареялар мавжуд", — дея тушунтиради Кулеба.

@burchakostida