Get Mystery Box with random crypto!

#бурчакстат Телефонингизда фитнес иловаси борми? Фитнесс ил | 23.5° бурчак остида

#бурчакстат

Телефонингизда фитнес иловаси борми?

Фитнесс иловалари бутун дунё бўйлаб катта машҳурликка эришмоқда. Statista Digital Market Outlook маълумотларига кўра 2021 йилда фитнес иловаларидан келадиган глобал даромад 4,025 миллион долларни ташкил этди — 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 5,274 миллион долларга кўтарилади.

Statista Global Consumer Survey маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда ушбу фитнес иловаларини ўз смартфонларида мунтазам равишда ишлатадиган 18-64 ёшлилар улуши 24% ни ташкил қилади. Бу Германия ва Хитойдан кўпроқ, аммо Буюк Британия ва Ҳиндистондан камроқ кўрсаткич.
Фитнес даражасини кузатувчи ва таҳлил қилувчи бундай иловалар тадқиқотда қатнашган ҳиндистонлик респондентлар орасида айниқса машҳур ва респондентларнинг 34 фоизи фитнес иловаларидан мунтазам фойдаланишини айтишган. Францияда фойдаланувчилар улуши эса нисбатан паст — атиги 18%.

@burchakostida