Get Mystery Box with random crypto!

#бурчакстат Кўп соатлаб ишлаш соғлиқ учун хавф туғдириши мумк | 23.5° бурчак остида

#бурчакстат

Кўп соатлаб ишлаш соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин, баъзилар ҳатто бунга дош бера олмайди

ЖССТ ва Халқаро Меҳнат ташкилоти ўтказган тадқиқотга кўра 2016 йилда узоқ вақт ишлаш туфайли 745 минг киши ҳалок бўлган, бу 2000 йилга нисбатан 29 фоизга кўп.

Иш билан боғлиқ касалликлар эркакларда энг кўп учрайди, бу ҳолатдаги ўлимнинг 72%и эркаклар орасида. ЖССТ маълумотларига кўра, ўлимларнинг аксарияти
45 ёшидан 74 ёшигача ҳафтасига 55 соат ёки ундан кўп ишлаган одамлар орасида содир бўлган.

Бу ҳолат бўйича 1-ўриндаги Жануби-Шарқий Осиёда узоқ иш соатлари туфайли 300,000дан ортиқ ўлим қайд этилган бўлса, Ғарбий Тинч океани минтақаси 200,000дан кўп кўрсаткич билан 2-ўринни эгаллади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, узоқ вақт ишлайдиган ходимлар сони ортиб бормоқда, бу эса иш билан боғлиқ касалликлар ва ўлим хавфини оширади. Қайд этиш жоиз, COVID-19 иш вақтини узайтириш тенденциясини таъминлади.

Тадқиқот ҳукуматларга ишчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун чоралар кўришни тавсия қилади.

@burchakostida